Галина Саидова ҳам янги лавозимга ўтди
Жамият
−
30 Июль 12007 2 дақиқа
Бугун, 30 июль куни Ўзбекистон Президентининг фармони билан Галина Каримовна Саидова Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, Саидова янги ишга ўтиши муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Галина Каримовна Саидова 1956 йилда Самарқандда туғилган. У Самарқанд Кооператив институтини тамомлаб, иқтисод фанлари доктори, профессор даражасига эришган. 1987–1991 йилларда Ўзбекистон ССР Давлат режалаштириш қўмитасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. 2003–2006 йилларда Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. 2008–2010 йилларда эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқот маркази директори бўлган. 2010–2011 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, 2011–2017 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёт вазири сифатида фаолият кўрсатган ва иқтисодий ислоҳотларни, инвестиция сиёсатини ҳамда либераллаштириш жараёнларини бошқарган. 2017 йилдан бошлаб Президентнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси ёрдамчиси лавозимида ишлаган. 2021 йил сентябридан “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқарув кенгаши аъзоси бўлган, 2024 йил март ойидан эса ушбу кенгаш раиси этиб тайинланган. Галина Саидова иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар ва инсон капиталини ривожлантириш бўйича йирик стратегик лойиҳаларда фаол иштирок этган ва Ўзбекистоннинг иқтисодий сиёсатини шакллантиришда муҳим роль ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси