“ГАИ” қоидабузарга “штраф” ёзмасдан қўйиб юборгани ўрганилмоқда — Аксилкоррупция агентлиги
Жамият
−
02 Август 2021
15809Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида йўл-патруль хизмати ходими раҳбариятдан келган буйруққа кўра, қоида бузган ҳайдовчига жарима ёзмасдан қўйиб юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Олмалиқ шаҳрида ЙПХ инспектори билан боғлиқ вазият агентлик томонидан ўрганилаётганини очиқлади.
Агентлик томонидан мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Респубикаси Ички ишлар вазирлигига тегишли мурожаат юборилган.
Ўрганиш якунланганидан сўнг қўшимча маълумот тақдим этилади.
LiveБарчаси