“ГАИ” қоидабузарга “штраф” ёзмасдан қўйиб юборгани ўрганилмоқда — Аксилкоррупция агентлиги
Local
−
02 August 2021 18482 1 minute
Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида йўл-патруль хизмати ходими раҳбариятдан келган буйруққа кўра, қоида бузган ҳайдовчига жарима ёзмасдан қўйиб юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Олмалиқ шаҳрида ЙПХ инспектори билан боғлиқ вазият агентлик томонидан ўрганилаётганини очиқлади.
Агентлик томонидан мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Респубикаси Ички ишлар вазирлигига тегишли мурожаат юборилган.
Ўрганиш якунланганидан сўнг қўшимча маълумот тақдим этилади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August