Гаагадаги Халқаро жиноий судда Россияга қарши 2 иш очилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Гаагадаги Халқаро жиноий суд Кремлга қарши Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ иккита иш очмоқчи. Бу ҳақда кеча, 13 март куни “New York Times” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур икки иш уруш бошланганидан бери қўзғатилган биринчи халқаро айблов бўлиб, махсус тергов гуруҳлари томонидан бир неча ой давомида  ўтказилган текширувлардан сўнг пайдо бўлган. Биринчи айблов Россиянинг украиналик болалар ва ўсмирларни ўғирлаб, уларни қайта тарбиялаш лагерларига жўнатгани ҳақида бўлса, иккинчиси Кремлнинг Украинадаги фуқаролик инфратузилмалари – электр ва сув станцияларини атайлаб нишонга олгани ҳақида. 

Манбага кўра, Халқаро жиноий суднинг Бош прокурори Карим Хон ўз айбловларини аввало судьялар ҳайъатига тақдим этиши керак. Ҳайъат ҳибсга олишга ордер беришда қонуний меъёрлар бажарилгани, терговчиларга қўшимча далиллар керак ёки йўқлигини ҳал қилади. Бироқ суд ҳалигача жиноятлар бўйича кимни айблашни режалаштирганини очиқламаган. 

Баъзи чет эл дипломатлари ва экспертларнинг айтишича, суд Путинга айб қўйиши мумкин. Бунга сабаб қилиб шуки, Халқаро суд уруш жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар ёки геноцид билан боғлиқ ишларда давлат раҳбарининг дахлсизлигини тан олмайди. 

Мутахассисларнинг фикрича, суд иши ўта қалтис бўлади. Чунки мазкур ишларни айбланувчиларнинг суд жараёнидаги иштирокисиз кўриб чиқиб бўлмайди, Россия эса ўз амалдорларини суд ишларига ўралашиб қолишига йўл қўймайди.  

Маълумот учун, 2022 йил 2 апрелда Карим Хон Халқаро жиноий судга аъзо 39 та давлатдан тавсиянома олганидан сўнг, Украинадаги вазият бўйича зудлик билан фаол текширувлар ўтказишга қарор қилган. Украина ҳам Россияни жавобгарликка тортиш учун махсус трибунал тузишга чақирган. Кейинчалик бу ғоя Европарламент ва Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси томонидан қўллаб-қувватланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Халқаро жиноий суд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг