G7 давлатлари Россиянинг олмос экспортини чекламоқчи
Олам
−
18 Май 2023
4089Еттилик гуруҳи мамлакатлари Япониянинг Хиросима шаҳридаги саммитда Россиянинг олмос экспортини чеклаш масаласини кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда DPA хабар берди.
Қайд этилишича, олмос экспортини чеклаш бўйича тегишли ариза 19-21 май кунлари Хиросимада ўтказиладиган G7 саммитида қабул қилинади. Гарчи Хиросимадаги саммитнинг якуний баёнотида олмос экспортига чеклов киритиш бўйича якуний қарор қабул қилинсада, амалий ечимлар ҳозирча киритилмаган. Бунинг учун аввало аниқ механизм ишлаб чиқилиши кераклиги айтилган.
Маълумотларга кўра, Россия экспорт қиладиган олмосга чеклов киритилишига асосий сабабчи Бельгия бўлиб, агар санкциялар глобал миқёсда қўлланилмаса, Россиянинг экспорти Яқин Шарқ ва Ҳиндистонга йўналтирилади ва бунда Бельгиянинг олмос бизнеси катта йўқотишга учрайди.
Саммитга Австралия, Бразилия, Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия, Кук ороллари ва Комор ороллари Иттифоқи, Жанубий Корея раҳбарлари ҳам таклиф этилган. Учрашувнинг асосий мавзулари минтақавий масалалар, жумладан, Украина, Ҳинд-Тинч океани минтақаси, Тайван атрофидаги вазият, глобал жанубий мамлакатлар билан ҳамкорлик, ядровий қуролларни чеклаш, иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари бўлади.