G7 давлатлари раҳбарлари Елизавета II қабулида бўлади

Олам

image

Буюк Британия Қироличаси Елизавета II жорий йил июнь ойида бўлиб ўтадиган "Катта еттилик" (G7) саммити олдидан АҚШнинг янги Президенти Жо Байден ва "еттилик" давлат раҳбарларини Букингем саройида қабул қилади. Бу ҳақда "The Times" хабар берган. 

Қайд этилишича, мезбонлар қаторида Уэльс шаҳзодаси, Корнуоль герцогиняси ҳамда Кембриж герцоги ва герцогиняси ҳам бўлади. 

Букингем саройи ушбу хабарга изоҳ беришдан бош тортган. 

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон июнь ойида ўтказиладиган саммитда коронавирус пандемияси таъсирида юзага келган инқироздан қутулиш масаласида келишувга эришилишига умид қилмоқда. 

Маълумот ўрнида, "Катта еттилик" (G7) саммити жорий йилнинг 11-13 июнь кунлари Буюк Британиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Корнуоллда  ўтказилади. 

2020 йилда ўтказилиши керак бўлган G7 саммити коронавирус пандемияси туфайли дастлаб кузгача қолдирилган, сўнгра бекор қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Елизавета II

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг