ФВВ аҳолига мурожаат билан чиқди

Жамият

image
Туҳмат ҳақида қонунчилик нима дейди ва унга жавобгарлик қандай? north_east

Туҳмат ҳақида қонунчилик нима дейди ва унга жавобгарлик қандай?

Аввалроқ, жорий ҳафтада об-ҳаво ҳарорати пасайиши, айрим вилоятларда ёғингарчилик кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига мурожаат билан чиқди. Унда шундай дейилади: 

“Ҳурматли фуқаролар ҳамда ташкилот,  корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари. 

Об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда иситиш мосламаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда инсонларнинг ис газидан заҳарланиши ҳолати кузатилиши мумкин. 

Шу муносабат билан, бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилишингизни сўраймиз: 

•    қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг? 
•    ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг? 
•    иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг? 
•    иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг? 
•    иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг? 
•    газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўйманг? 
•    агарда хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига зудлик билан хабар беринг".


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг