Қашқадарёда чақалоқ сотаётган туғуруқхона ходимлари ушланди

Жамият

image

2020 йилнинг 20 март куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига шу шаҳарда истиқомат қилувчи Э.Н. томонидан ариза келиб тушади. Унда Нишон тумани туғуруқ комплексида навбатчи доя лавозимида ишловчи Ш. исмли аёл бир ҳафта олдин туғилган чақалоқни сотмоқчи эканини билдирилган эди. 

ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор тадбирга тайёргарлик кўрилади. Шу куни соат 15:00 ларда Қарши шаҳар, “Самарқанд” МФЙ, Ислом Каримов кўчасида жойлашган 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби рўпарасида, Нишон туман туғуруқхонасида доя бўлиб ишловчи Х.Ш. ва шу туманнинг Ғафур Ғулом МФЙда яшовчи Ч.Г. учрашади. Улар  2020 йил 13 март куни Нишон тумани туғруқхонасида туғилган қиз чақалоқни тадбирда харидор сифатида иштирок этган Э.Н.га 4.000.000 сўм пул эвазига берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади. 

“Ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки суриштирувлар давомида Х.Ш. Ч.Г. нинг қизи Б.Ч.ни Нишон тумани туғуруқ комплекси мудири Нишон туманида яшовчи С.Н. билан бирга 5.000.000 сўмга сотиб, Ч.Г.га туғиш ҳаражатларини беришмоқчилигини билдирган”, дейилади хабарда.

Х.Ш.нинг кўрсатмасига асосан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор тадбир давом эттирилади. 2020 йилнинг 25 март куни соат 20:30 ларда Нишон туманида жойлашган бекатда навбатчи доя Х.Ш. мудир С.Н. билан учрашиб, унга қиз чақалоқни сотишдан тушган 4.000.000 сўм пулларни берган вақтида ушланади.

Маълумотларга кўра, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Ш. ва бошқаларга нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 135-м. 3-қ “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг