ФВБ ходими далаҳовлида ўз жонига қасд қилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.

Унинг билдиришича, ҳодиса кеча, 21 декабрь куни соат 15:00 ларда Бўстонлиқ тумани “Ғазалкент” МФЙ Себзор кўчасидаги далаҳовлида содир бўлган. Жорий йил 25 ноябрь кунидан навбатдаги хизмат таътилида бўлган Тошкент шаҳар Учтепа туман ФВБ профилактика инспектори катта лейтенант 25 ёшли Х.Б. далаҳовлида арқон билан ўзини бўйин соҳасидан осган ҳолда топилган.

Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 28 ёшли йўл-патруль хизмати ходими вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ФВБ ходими далаҳовли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг