Футзал: Жаҳон кубоги йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди
Спорт
−
26 Апрель
7073Таиланд мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё кубоги ўз поёнига етиб бормоқда. Бугун, 26 апрель куни шу йили Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон кубогининг Осиё минтақаси учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтди.
Саралаш ўйинларида Осиё кубоги чорак финалида Ўзбекистонга мағлуб бўлган Вьетнам қўшни Қирғизистон билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи саралаш ўйинида эса афғонистонлик футзалчилар Ироқдан 5:3 ҳисобида устун келди.
Энди 28 апрель куни Афғонистон-Қирғизистон баҳсида Жаҳон кубогининг Осиё минтақасидан тўртинчи йўлланма эгаси аниқ бўлади. Умумий ҳисобда Осиёдан Жаҳон кубогида мезбон Ўзбекистонни ҳам ҳисоблаганда 5 та жамоа иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, бугун ўзбекистонлик футзалчилар қитъа биринчилиги финал йўлланмаси учун Эронга қарши баҳс олиб бориши хабар қилинганди.
LiveБарчаси