Футзал. Евро-2022 турнири бошланди

Спорт

image

Кеча, 19 январь куни футзал бўйича Евро-2022 мусобақаси бошланди. Европа чемпионати Амстердам ва Гронинген (Нидерландия) шаҳарларида ўтказилади.

Халқаро турнир янги форматда ўтказилади. Турнирнинг якуний қисмида тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда 16 та жамоа иштирок этади.

Ҳар бир квартет ғолиблари ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар турнирнинг плей-офф босқичига йўл олади.

Гуруҳ босқичи. 1-тур

“А” гуруҳи: 
Сербия 2:4 Португалия (Амстердам)
Голландия 3:2 Украина (Амстердам)

“Б” гуруҳи: 
Қозоғистон – Словения (Гронинген)
Италия – Финляндия (Гронинген)

“C” гуруҳи: 
Россия – Словакия (Амстердам)
Полша – Хорватия (Амстердам)

“D” гуруҳи: 
Грузия – Озарбайжон (Гронинген)
Испания – Босния ва Герцеговина (Гронинген)

Маълумот учун, мусобақанинг амалдаги ғолиби Португалия терма жамоаси ҳисобланади. Турнирнинг финал учрашуви 6 январь куни ўтказилиши режалаштирилган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Португалия Нидерландия Футзал

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг