Футзал: Ўзбекистоннинг Осиё кубоги чорак финалидаги рақиби аниқ бўлди
Спорт
−
22 Апрель
14330Айни кунларда Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Бугун, 22 апрель куни қитъа биринчилигининг гуруҳ ўйинлари якунланади.
Испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси турнир чорак финалида Вьетнам билан куч синашадиган бўлди. Ўзбекистонлик футзалчилар ўз гуруҳидаги барча ўйинларда ғалабага эришиб, юз фоизлик натижа қайд этди.
Ўзбекистон-Вьетнам ўйини 24 апрель куни ўтказилади. Мазкур жуфтлик ғолиби ярим финалда “D” гуруҳи ғолиби ва “C” гуруҳи 2-ўрин соҳиби ўртасида кечадиган баҳсда ғалаба қозонган жамоа билан тўқнаш келади. Ҳозирда “D” гуруҳида Осиё кубогида энг кўп чемпион бўлган Эрон пешқадамлик қилмоқда. “C” гуруҳида 2-ўринни қирғизистонлик футзалчилар банд этган.
LiveБарчаси