Футзал бўйича Осиё кубогига қуръа ташланди
Спорт
−
14 Декабрь 2023 5898 1 дақиқа
Бугун, 14 декабрь куни келгуси йил Таиландда ўтказиладиган футзал бўйича Осиё кубоги баҳсларига қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг “B” гуруҳидан жой олди.
Гуруҳ босқичида испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес шогирдларига Саудия Арабистони, Ироқ ва Австралия жамоалари рақиблик қилади. Ўзбекистон гуруҳдаги дастлабки ўйинини "кенгурулар юрти"га қарши ўтказади.
Осиё кубогининг ярим финалига йўл олган 4 та жамоа 2024 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Ўзбекистон мусобақа мезбони бўлгани учун ўз-ўзидан мундиалда иштирок этади.
Маълумот учун, Осиё кубоги ўйинлари 17 апрелдан 28 апрелга қадар бўлиб ўтади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025