Футзал бўйича аёллар ўртасидаги мундиал санаси аниқ бўлди
Спорт
−
12:16
566Футзал бўйича аёллар ўртасида Жаҳон чемпионати 21 ноябрдан 7 декабрга қадар бўлиб ўтади. Бу ҳақда FIFA президенти Жанни Инфантино ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Инфантинонинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 21 ноябридан 7 декабригача Филиппин футзал бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мазкур мусобақада умумий 16 та терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради.
Маълумот ўрнида, ушбу турнирга Осиё қитъасидан мезбон билан биргаликда 4 та, Африка ва Шимолий Америкадан 2 тадан, Жанубий Америкадан 3 та, Океания минтақасидан 1 та ва Европа қитъасидан 4 та терма жамоа иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубоги-2025 мусобақасига йўлланмани қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.