Футбол юлдузи Ҳабибни “жангга” чорлади

Спорт

image

АҚШнинг “Лос-Анжелес Гэлэкси“ футбол клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович янги "Челленж" яратди.

У мазкур чорловни “MatrixChallenge”  деб номлади. Видеода Златаннинг жанг услубларидан фойдаланган ҳолда футбол тўпини ўйнаётганини кўришингиз мумкин. 

Шунингдек, Иброҳимович енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовга “жангга" чорлади. 

Ўз навбатида, UFC чемпиони Ҳабиб ҳам Златанга жавоб қайтарди.“Бунинг барчаси "ахлат", деб ёзиб қолдирган Ҳабиб ўзининг “Instagram” саҳифасида.

Маълумот учун, Златан Иброҳимович 1981 йилда Швецияда туғилган. У фаолияти давомида "Аякс","Ювентус", "Милан", "Интер", "Барселона","ПСЖ", "Манчестер Юнайтед" каби гранд жамоаларда ўйнаган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов Златан Иброҳимович

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг