Футбол тарихидаги энг яхши дриблинг устаси маълум бўлди
Sport
−
02 December 2024 14204 1 minute
Бразилиялик афсонавий футболчи Гарринча тарихдаги энг яхши дриблинг устаси деб топилди. Бу ҳақда “Give me Sport” портали хабар берди.
Нашр томонидан тузилган рейтингда Гарринча пешқадам бўлган бўлса, икки машҳур аргентиналик футболчи – Лионель Месси ва Диего Марадона кейинги ўринларни банд этди.

“Манчестер Юнайтед” афсонаси Жорж Бест тўртинчи, “Олтин тўп”нинг уч карра соҳиби Йохан Кройфф эса бешинчи ўринда. Роналдиньо рейтингда олтинчи, Неймар эса тўққизинчи ўринни эгаллади. Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду рўйхатнинг кучли 11 талигига кира олмади.

Маълумот учун, афсонавий Гарринча икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 1955-1966 йилларда терма жамоада тўп тепиб, 60 та ўйинда майдонга тушган ва 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November