Футбол тарихида илк марта оқ карточкадан фойдаланилди (видео)

Спорт

image

Португалияда аёллар ўртасидаги чемпионатда тарихда биринчи марта оқ карточкадан фойдаланилди. Мазкур ҳолат “Бенфика” ва “Спортинг” ўртасидаги учрашувда содир бўлди.

Ҳозирги вақтда Португалиядаги футбол ўйинларида оқ карточка кўрсатиш синовдан ўтказилмоқда. 

Оқ карточка – бу жазо эмас, балки миннатдорлик белгиси ҳисобланади. Карточка ҳалол ўйин ва олқишга сазовор вазият қаҳрамонларига кўрсатилади. Португалиядаги ўйинда мухлислардан бирига ёрдам кўрсатган медицина ходимига оқ карточка кўрсатилди.

Маълумот учун, оқ карточкадан ташқари футболда яна икки хил карточка мавжуд. Булар сариқ ва қизил карточкалар ҳисобланади. Ушбу карточкалардан футболчи ва мураббийларни огоҳлантириш ва ўйиндан четлатишда фойдаланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Португалия Бенфика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг