Футбол клуби автобусидан 86,5 кг “марихуана” топилди
Спорт
−
12 август 2690 1 дақиқа
Бугун, 12 август куни Боливияда Бразилиянинг “Сан-Паулу” футбол клуби делегацияси учун мўлжалланган автобус 86,5 кг “марихуана” билан ушланди. Бу ҳақда UOL портали хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа жамоа Судамерикана кубогининг 1/8 финалида Боливиянинг “Боливар” клубига қарши сафари олдидан содир бўлган. Автобус Кочабамба яқинида тўхтатилганда унинг ичида гиёҳванд модда солинган тўртта қоп аниқланган.
Операция давомида 3 нафар автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинган. “Сан-Паулу” клуби мазкур автобусдан фойдаланмагани ва делегация учун бошқа транспорт воситаси ажратилганини маълум қилган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.
“Сан-Паулу” ва “Боливар” ўртасидаги биринчи учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган. Жавоб баҳси жорий йилнинг 19 август куни Бразилияда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда “закладка” усулида наркотик тарқатиш билан шуғулланадиган шахсларнинг уйидан 3 килограммга яқин наркотик топилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиТуркияда F-16 ҳалокатга учради
12 август