Футбол: Хитой воз кечган Осиё Кубоги мезбонлиги учун номзод топилди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Япония футбол ассоциацияси (JFA) келаси йили Осиё Кубогини ўтказиш бўйича норасмий таклиф олди. Бу ҳақда JFA раҳбари Козо Ташиманинг сўзларига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.

“Биз Осиё Кубогини ўтказиш учун таклиф олдик. Агар, Япония турнирни ўтказа олса, бу катта муваффақият бўларди”, деган Козо Ташима.

Қайд этиш жоизки, Хитой 2023 йилги Осиё Кубогини ўтказишдан бош тортганди. Мусобақа мезбонлигидан воз кечишга мамлакатдаги оғир эпидемиологик вазият сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги ҳар тўрт йилда бир марта бутун қитъанинг 24 та терма жамоаси иштирокида ўтказилади. Мусобақа охирги марта 2019 йилда ўтказилган. Қатар эса Осиё Кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Мусобақанинг энг номдор жамоаси Япония терма жамоаси бўлиб турибди. "Кунчиқар юрт" вакилларининг Осиё Кубогида тўртта ғалабаси бор.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Осиё Кубоги

Баҳолаганлар

482

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар