Фуқарони АҚШга ноқонуний жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
29 Ноябрь 2022
5035Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро вилоят Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, бир таниши ундан Америка Қўшма Штатларига боришига ёрдам бериш учун пул талаб қилганини билдирган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Товламачи фуқарога Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари орқали Мексикага ўтиб, сўнгра АҚШга олиб ўтишни ваъда қилган. У бунинг учун жами 30 минг доллар талаб қилган. Ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг доллар берилиши кераклигини айтган.
Мазкур аризага асосан, жорий йилнинг 16 ноябрь куни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси, Жиноят қидирув бошқармаси, Уйишган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро аризачидан 10 минг АҚШ долларини олаётганида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибдаги ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси