Фуқаролар уруши бошланиши мумкин – Кремль Оқ уйни огоҳлантирди
Жамият
−
20 Январь 2022
14734АҚШнинг Россияга қарши таҳдидлари Украинадаги фуқаролар урушини қайта бошлашга қарор қилиши мумкин бўлган айрим Украина раҳбарларида нотўғри умид уйғотиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 20 январь куни журналистлар билан сухбатда айтиб ўтган.
“Бу баёнотларнинг барчаси вазиятни беқарорлаштиришга ҳисса қўшиши мумкин, чунки улар Украина раҳбариятининг баъзи вакилларида мутлақо нотўғри умидларни уйғотиши мумкин, улар айтганидек, айёрлик билан янгидан фуқаролар урушини бошлашга ва жануби-шарқ муаммосини ҳал этишга қарор қилишлари мумкин. Биз шундан қўрқамиз”, деган Кремль вакили АҚШ президенти Жо Байденнинг Россиянинг гўёки Украинага бостириб кириши Москва учун фалокат бўлиши ҳақидаги баёнотини изоҳлар экан.
Песковга кўра, АҚШнинг баёнотлари ҳеч қандай шаклда Европада юзага келган тарангликни юмшатишга хизмат қилмайди.
Кремл матбуот котиби Россияга таҳдид солувчи ва у баъзи фаразий ҳаракатлари учун катта тўлов тўлаши ҳақида огоҳлантирувчи баёнотлар ҳар куни эшитилаётганига эътибор қаратган.
“Улар ҳар куни ўртача эксперт даражасидан тортиб, юқори даражачага, ҳатто давлат раҳбари даражасида янграйди ва бу сўнгги бир ой ичида ҳавас қилса арзигулик барқарорлик билан содир бўлди”, деган Кремль матбуот котиби.
Песков Москва мунтазам равишда бу баёнотларга изоҳ бериб туришини эслатди. Унинг фикрига кўра, “изоҳ беришни давом эттирмаслик керак, чунки баёнотлар кўчирма қоғозда ёзилгандек такрорланади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Россиянинг Украинага “босқини” жорий йил январь-февраль ойларининг ўрталарида бошланиши мумкинлигини маълум қилди.
Бунга жавобан Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси Оқ уйнинг Украинага босқин уюштириш вақти ҳақидаги баёнотини сохта ва ахборот босими дея атаган.
“Conflict Intelligence Team” (CIT) эса Россия “Искандар” ракеталар мажмуасини ва яна бошқа оғир техникаларни ғарбий чегаралари томон ташиётганини маълум қилди. Унга кўра, ракеталар комплекси ва зирҳли артиллерия ортилган поездлар мамлакат Шарқий ҳарбий округидан ғарбга томон ҳаракатланган.
LiveБарчаси