FT: Жорий нефть инқирози 100 йилликдаги энг ёмони

Олам

image
“Без north_east

“Без"нинг иши доим беш”. Коронавирус панасида қолиб кетган 5 муҳим воқеа

Дунёда юқори тоифали Brent маркали нефть нархи баррелига 10 долларгача тушиб кетиши мумкин. Жаҳонда нефтга талаб эса 10-25 фоизга қисқариш эҳтимоли мавжуд. Амалдаги нефть инқирозини сўнгги 100 йилликдаги энг ёмони деб айтаётган таҳлилчилар шундай хулосага келди.

“Financial Times” нашрининг ёзишича, нефть бозоридаги тушишнинг бош омили коронавирус пандемияси бўлди. Вирус сабаб ишлаб чиқариш тўхтади. Коронавирус тарқалиши фонида кўплаб давлатлар чегарасини ёпди, бу бизнес муҳитига зарар берди.

Иккинчи сабаб Россия ва Саудия Арабистонининг OPEC+ келишувидан чиқиши бўлди. Расмий Москва Саудия Арабистонининг нефть қазиб чиқаришни қисқартириш бўйича қарорини қўллаб-қувватламади. Натижада хомашёнинг нархи 20 йиллик минимумга тушиб кетди.

Мутахассислар бозор бунданда “ўтириб” қолиши мумкинлигига ишончи комил. Агар заҳиралар арзон нефть билан тўлиб тошса, ортиқча нефть танкерларга қуйилади. Қўшимча омбор сифатида. Улар ҳам тўлдирилганда нефть янада арзонлашиши ва бир баррели 10 долларга тенг бўлиб қолиши мумкин.

Бугун, 25 март ҳолатига Brent маркали нефть бирмунча кўтарилиб, бир баррели 30,33 долларга, WTI маркали нефть эса 24,76 рублга тенг бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

инқироз нефть

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг