Freedom House рейтингида Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади
Олам
−
07 Май 2020
5320Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг “Ўтиш даври мамлакатлари 2020” (Freedom House) халқаро ташкилотининг йиллик ҳисоботида бу йил Ўзбекистон 1,14 балл тўплади. Ўтган йили бу кўрсаткич 1,11 баллни ташкил этган эди. Ҳисобот бугун, 6 май куни ташкилот сайтида эълон қилинди.
Freedom House ҳисоботида мамлакатлар 7 мезон бўйича жойлаштирилган. Буларга миллий демократик бошқарув, маҳаллий демократик бошқарув, сайлов жараёни, мустақил оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти, суд ҳокимияти ва унинг мустақиллиги ҳамда коррупция киради.
Тадқиқотга кўра, рейтингдаги давлатлар 1 дан 7 гача бўлган баллар бўйича тақсимланган.
Бу йил Қирғизистон 1,96 балл, Қозоғистон 1,32 балл, Тожикистон 1,18 балл ва Туркманистон 1 очко олди. Шунга асосланиб, Қирғизистон минтақадаги энг демократик, Туркманистон эса энг кам демократик кўрсаткич қайд этган давлатлар бўлди.
Ҳисоботда таъкидланишича, ҳукуматнинг амалдорлар орасида кичик порахўрликни йўқ қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистонда коррупция даражаси яхшиланган.