Францияда жазирама сабаб ҳалок бўлганлар 2 мингдан ошди
Олам
−
04 июл 456 1 дақиқа
Францияда жорий йилнинг 22-28 июнь кунлари кузатилган кучли жазирама даврида мамлакат бўйлаб 2 025 та ортиқча ўлим қайд этилди. Бу аввалги ҳафтага нисбатан қарийб 30 фоизга кўп бўлиб, Парижнинг ўзида 62 фоизга ошганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда “France 24” нашри хабар берди.
Франция Соғлиқни сақлаш вазири Стефани Ристнинг айтишича, келтирилган рақамлар якуний эмас ва келгусида яна ошиши мумкин.
“Ўтган ҳафтага нисбатан 29,1 фоизга ўсиш кузатилиб, бу қўшимча 2025 та ўлиим ҳолатига тўғри келади. Бу нисбатан камроқ баҳоланган бўлиши мумкин”, дейди у.
Айниқса, Париж минтақасида вазият оғир бўлган. Ушбу ҳудудда ўлимлар сони 62 фоизга ошган. Шунга ўхшаш ҳолат Пейи-де-ла-Луар минтақасида ҳам кузатилган.
Кучли жазирама ортидан айрим сиёсатчилар ҳукуматни иқлим ўзгариши оқибатларига етарли даражада тайёр эмас деб айтмоқда. Хусусан, “Яшиллар” партияси Бош вазир Себастен Лекорню ҳукумати фаолиятига нисбатан ишончсизлик билдириш тўғрисида вакил тақдим этган.
Маълумотларга кўра, июнь ойида Францияда қарийб 11 кун давом этган рекорд даражадаги иссиқ кузатилиб, мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда рекорд даражадаги иссиқ тўлқини оқибатида қарийб 1000 та ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мумтозбегим Абдумўминова