Францияда йилнинг энг яхшилари аниқланди
Спорт
−
29 Май 2023
5209ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция футболчилар ва мураббийлар иттифоқи (UNFP) талқинига кўра, “Йилнинг энг яхши ўйинчиси” деб топилди. Бу ҳақда “L’Equipe” хабар берди.
Қайд этилишича, футболчи соврин учун жамоадоши Лионель Месси, “Ланс” футболчилари Лоис Опенда ва Секо Фофана ва “Лилль” ҳужумчиси Жонатан Девид билан беллашган.
Маълумот учун, Килиан жорий мавсумда Лига 1 нинг 33 та ўйинида майдонга тушиб, 28 та гол ва 5 та голли узатмани ҳисобига ёзиб қўйди. Бу кўрсаткич билан у фаолиятида тўртинчи бор “Йилнинг энг яхши ўйинчиси” совринини қўлга киритди.
Шунингдек, “Ланс” дарвозабони Брис Самба “Йил дарвозабони”, Франк Эз “Йил мураббийи” совринига эга чиқди. Эз бошчилигидаги “Ланс” узоқ танаффусдан сўнг ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь