Франция Туркияга қарши санкция таклиф қиляпти
Олам
−
19 октябр 2019 6442 1 дақиқа
Франция Парламентарийлари Европа Иттифоқини Суриядаги ҳарбий операцияси учун жазо сифатида Aнқарага қарши иқтисодий санкцияларни қўллашга чақирмоқда. Бу ҳақда Вести хабар бермоқда.
Депутатлар аллақачон расмийларга тегишли мурожаатни йўллаган ва унда Туркиянинг НAТОга аъзолигини тўхтатишни таклиф қилмоқда.
Бундан ташқари, улар Париж ва Брюссельга Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича барча музокараларни тўхтатиш учун барча имкониятларни ишга солишни қатъий тавсия қилади ҳамда Aнқарага ҳар қандай молиявий ёрдамни тўхтатишни айтмоқда.
Брюссельда ЕИ саммити иштирокчилари Суриядаги Туркия операциясини қоралаган. Чехия Президенти ҳатто бу ишни ҳарбий жиноят деб ҳам атаган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август