Францияда поездлар ҳаракати тўхтаб қолди

Олам

image

Кеча, 4 август куни Франция пойтахти Париж шаҳри ва мамлакатнинг шимолий ҳудудлари ўртасида поездлар қатнови электр узилиб қолиши оқибатида жиддий тарзда издан чиқди. Бу ҳақда “France Info” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат нафақат маҳаллий поездлар, балки камида 17 та халқаро Eurostar поездининг Брюссель, Амстердам ва Лондон йўналишларида ҳаракатланишини тўхтатган ёки кечиктирган.

Франциянинг SNCF миллий темирйўл компанияси ҳолат бўйича изоҳ бериб, поездлар ҳаракати бугун, 5 август куни тикланишига умид билдирган. Компанияга кўра, электр узилиши Валь-д’Уаз департаментидаги Мусси участкасида содир бўлган. Авария сабаби аниқланган, бироқ катта ҳажмдаги таъмирлаш ишлари талаб этилади.

SNCF йўловчиларга имкон бўлса, сафарни кечиктиришни тавсия қилмоқда. Барча чипталарни бепул қайтариш ёки алмаштириш имконияти мавжуд.

“Euronews”нинг қайд этишича, бу ҳолат Европанинг энг гавжум халқаро темирйўл йўналишларидан бирида, ёзги сайёҳлик мавсумининг қизғин палласи пайтида юз берган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида Испанияда катта кўламли электр узилиши содир бўлган эди. Ўшанда электр тармоғидаги носозликлар жамоат транспорти, светофорлар ва телефон алоқаси ишини издан чиқарган, поездлар ҳаракати деярли тўхтаб қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция поезд Париж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг