Францияда поездлар ҳаракати тикланмоқда

Спорт

image

Францияда электр тармоқларига ўт қўйиш оқибатида узилиб қолган тезюрар поездлар қатнови тикланмоқда. Бу ҳақда транспорт вазир-делегати Патрис Вергриете TF1 телеканалига берган интервьюсида айтди.

“Йўл ҳаракати аста-секин тикланмоқда ва мен эрталабдан бери ишлаётган таъмирлаш бригадаларига миннатдорлик билдирмоқчиман”, дейди Вергриете.

Маълум бўлишича, ўт қўйишдан зарар кўрган Атлантика поезди йўналишида поездларнинг тахминан учдан бир қисми қатнови тушдан кейин қайта тикланади.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятчиларни қидирмоқда. Ўт қўйиш ортида “ультра-чап радикаллар” тургани тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Париж темирйўл тармоғига зарар етказилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Париж Атлантика Патрис Вергриете

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг