Назарбоевдан қолган лавозимга даъвогарлар сони 7 нафарга етди
Олам
−
26 Апрель 2019
8267Қозоғистон жамоатчилигининг таниқли арбоби Амиржон Косанов президентликка номзод бўлди. Бу ҳақда “Turantimes.kz” хабар берди.
Бугун, 26 апрель куни Олма-отада “Ұлт тағдыры” Республика жамоатчилик бирлашмасининг (РЖБ) йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қабул қилинган биринчи қарор ташкилотнинг муддатидан аввал ўтказиладиган президентлик сайловида иштирок этиши бўлди. РЖБ раҳбари Дос Қўшим бирлашмадан номзод сифатида Амиржон Косановни кўрсатди. Косанов номзоди бир овоздан маъқулланган.
54 ёшли Амиржон Косанов Қозоғистон Давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги журналист. Турли йилларда сиёсий партия, жамоатчилик ҳаракатларида фаолият олиб борган.
Амиржон Косановнинг президентлик учун курашга қўшилиши билан Қозоғистонда номзодлар сони 7 нафарга етди.
22 апрель куни “Ұлы Дала Қырандары” Республика ҳаракати” РЖБ вакили Садибек Тугелнинг ҳужжатлари Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган ва президентлик учун номзод бўлганди.
23 апрель куни Қосим-Жомарт Тоқаев номзоди Nur Otan партияси томонидан президентлик учун кўрсатилганди. У давлат тилиниши билиши бўйича имтиҳонни ҳам ижобий топшириб бўлди.
23 апрель куни Қозоғистон Касаба уюшмалари федерацияси президентлик учун Омонгелди Таспихов номзодини илгари сурди. У Касаба уюшмаларининг Ғарбий-Қозоғистон вилояти бирлашмаси раиси ҳисобланади.
24 апрель куни “Ак Жол” демократик партияси Даний Еспаевни президентлик учун номзод деб эълон қилди.
24 апрель куни Толеут Раҳимбекова номзоди “Ауыл” халқ-демократик ватанпарварлик партиясидан президентлик учун илгари сурилди.
26 апрель куни Қозоғистон Коммунистик халқ партияси Жамбила Аҳметбековани президентлик учун номзод қилиб кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 9 июнь куни муддатидан аввал президентлик сайловлари ўтказилади.
LiveБарчаси