Францияда 15 ёшли бола ёлланма қотил сифатида гумонлонмоқда
Олам
−
12 Февраль 1333 2 дақиқа
Франциянинг Марсель шаҳрида такси ҳайдовчисини ўлдирганликда айбланаётган 15 ёшли боланинг суд жараёни бошланди. Бу ҳақда “Euro News” хабар берди.
Маълум бўлишича, 2024 йилнинг октябрь ойида 14 ёшда бўлган ўсмир гиёҳванд моддалар сотувчилари томонидан онлайн тарзда ёлланган. Уни Марселга олиб келиб, қурол беришган ва рақиб тўда аъзосини ўлдириш учун шартнома беришган. Вояга етмаган қотил такси буюртма қилган, аммо номаълум сабабларга кўра ҳайдовчи билан жанжаллашиб, уни отиб ташлаган. Бундан хабар топган қотиллик ташкилотчилари полицияга қўнғироқ қилиб, буйруқни бажармаган ўсмирни топширган.
Марҳум 36 ёшли такси ҳайдовчисининг тўда зўравонлигига алоқаси йўқ бўлган. Унинг аёли ва уч нафар фарзанди бўлган. Бева аёлнинг адвокати суддан бошқа вояга етмаган жиноятчиларга сабоқ бўладиган жазо тайинлашни талаб қилган. Қотил 20 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Судланувчининг ҳимояси буни нафақат унинг шахсий айби, балки ижтимоий хизматлар ва таълим тизимининг муваффақиятсизлиги деб топган.
Ўсмир 9 ёшидан бери болалар уйида ва васийлик уйида яшаб келган. Чунки унинг ота-онаси қамалган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Булоқбоши туманида 17 ёшли ўсмир ўз таниши билан ўртасида юзага келган низо оқибатида жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унга тан жароҳати етказган ҳолда қасддан ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов