Франция вино ўғирлашда айбланган дипломатни Нигерияга элчи этиб тайинлади
Олам
−
29 Август
3348Франция аввалроқ вино ўғирлашда айбланган дипломат Марк Фонбостиэрни Нигерияга элчи этиб тайинлади. 2010 йилда унга қарши айбловлар қўйилгандан сўнг у Франциянинг Гонконгдаги бош консули лавозимини тарк этишга мажбур бўлган. Бу ҳақда “African Stream” хабар берди.
Қайд этилишича, бу тайинлов Парижнинг Ғарбий Африкада, айниқса Саҳел минтақасида ўз таъсирини сақлаб қолиш режалари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Дипломат 2010 йилда гольф клуби ресторанидан қиймати 4000 доллардан ортиқ бўлган икки шиша винони ўғирлаганликда айбланган. У ўғирликдан ташқари, Бенинда журналистга қарши туҳматда айбланиб ҳам қамоққа тушган.
Нашрга кўра, сўнгги пайтларда Франция Саҳелда баъзи қийинчиликларга дуч келди. У ерда Мали, Буркина-Фасо ва Нигер француз қўшинларини ўз ҳудудларини тарк этишга мажбур қилди ва Париж дипломатик ваколатхоналарини ёпди. Оқибатда Франция уран каби қимматли ресурслардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин.
LiveБарчаси