Франция пандемиядан аввал 1,7 миллиард тиббий ниқобларни йўқ қилгани маълум бўлди
Олам
−
30 Май 2020
6667Франция ҳукумати коронавирус пандемияси арафасида миллиарддан ортиқ ҳимоя ниқобларини ёқиб юборган. Бу ҳақда "Корреспондент" нашри хабар берди.
Мамлакатда чўчқа гриппи ва коронавируснинг бошқа тури – SARS'га қарши курашиш учун миллиардлаб тиббий ниқоблар ва FFP2 типидаги 700 миллиондан ортиқ ниқоблар ғамланган. Бироқ, ушбу касалликлар ўйлагандек хавфли эмаслиги ҳақидаги тадқиқотлар нашр этилгандан сўнг, ҳукумат захираларни йўқ қилишга қарор қилган.
Натижада французларда атиги 117 миллион ниқоб қолган. Пандемия вақтида эса ниқобларга кучли эҳтиёж туғилган.
Франция Европа мамлакатларининг коронавирусдан энг кўп зарар кўрганлар мамлакатларидан бирига айланди. У ерда 186 мингдан ортиқ коронавирусга боғлиқ ҳолат қайд этилган. Деярли 29 минг киши вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Франция коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида Хитойга бир миллиард дона тиббиёт ниқобига буюртма берган эди.
LiveБарчаси