Франция олов устига мой сепмоқда – Алиев
Олам
−
01 Февраль
8984Франция Кавказда бузғунчи сиёсат олиб бориб, оловга мой сепиш тамойили асосида иш тутмоқда. Бу ҳақда бугун, 1 февраль куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилиш жараёнида айтиб ўтди.
Озарбайжон раҳбари Парижни минтақадаги бузғунчи сиёсат ва геосиёсий интригаларда айблади.
“Франция минтақада бузғунчи сиёсат олиб борар экан, оловга мой қуйиш тамойилидан келиб чиқиб, Арманистонни ҳарбийлаштириш сиёсатини олиб бормоқда ва геосиёсий интригалар ташаббускори ҳисобланади”, дея таъкидлади у.
Алиевнинг қўшимча қилишича, Франция Кавказда ўз ҳукмронлигини ўрнатишга интилмоқда.
“Франция Жанубий Кавказ минтақасида етакчи мавқега эга бўлишни ва ўз таъсирини кучайтиришни истайди, аммо бу уринишлар мутлақо бесамар”, деган у.
Шунингдек, Илҳом Алиев Францияни турли халқаро ташкилотлар ва парламентлар даражасида Озарбайжонга қарши сиёсат олиб боришда ҳам айблади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 28 декабрь куни Озарбайжоннинг Париждаги элчихонаси икки ходими Бакунинг француз дипломатларига нисбатан ҳаракатларига жавобан персона нон грата деб эълон қилинган ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов Озарбайжон-Франция муносабатларининг ҳозирги ҳолати энг ёмон даражага етганини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь