Франция клуби сафидаги ўзбекистонлик футболчининг қиймати ошди
Спорт
−
18 Декабрь 2023
9158Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг “Ланс” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи кўтарилди. Бу ҳақда “Transfermarkt” хабар берди.
Футболчининг янги қиймати 800 минг евродан 1,5 миллион еврога кўтарилди. Шундай қилиб, Ҳусанов Осиёда 20 ёшгача бўлган энг қиммат футболчилар рейтингида 3-ўринга кўтарилиб олди. Футболчи бу борада фақатгина Австралиялик Чирсати ва ҳамюрти Аббосбек Файзуллаевдан ортда қолмоқда.
Таъкидлаш жоиз, ҳозирда Ҳусанов 2004 йилда туғилган Осиёнинг энг қиммат футболчиси саналади.
Маълумот учун, 19 ёшли Ҳусанов жорий йил “Ланс” таркибида 6 та ўйинда майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, 13 декабрь Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг ҳам трансфер қиймати ошганди. Ҳозирга келиб Файзуллаев Ўзбекистоннинг энг қиммат иккинчи футболчиси ҳисобланади.