Франция Дуровни Россияга бермайди – франциялик адвокат

Олам

image

Аввалроқ, Россия хавфсизлик хизмати Telegram асосчиси Павел Дуровни терроризмни тарғиб қилиш ва Украинага ёрдам беришда айблаб халқаро қидирувга берган эди. Кеча, 29 июль куни Франциялик адвокат Филипп де Вел эса Россияда Павел Дуровга нисбатан қўйилган айбловлар юзасидан муносабат билдириб, Франция ўз фуқароларини бошқа давлатларга экстрадиция қилмаслигини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Франция Жиноят-процессуал кодексининг 696-4-моддаси мамлакат фуқароларини экстрадиция қилишга йўл қўймайди. Бироқ, агар тегишли ҳаракатлар Франция ҳудудида ҳам жиноят деб топилса, мамлакатнинг ўзи жиноий таъқибни бошлаши мумкин”, деган де Вел.

Адвокатнинг қайд этишича, агар Россия Дуровни ҳибсга олиш учун Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилса ҳам, бу Францияда автоматик тарзда ижро этилмайди. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолатда прокуратура ва суд органлари сўровни ўрганиб чиқади.

“Аввало, ушбу ҳаракат Франция қонунчилигига кўра жиноят ҳисобланадими ёки йўқми, шунингдек, Интерпол низомига мос келадими, деган масалалар кўриб чиқилади”, деган адвокат.

Де Вел Интерпол низомининг 3-моддасига ҳам эътибор қаратиб, ташкилот сиёсий, ҳарбий, диний ёки ирқий характердаги ишлар бўйича аралашмаслигини эслатган.

Унинг фикрича, агар Франция мазкур ишни сиёсий асосга эга деб ҳисобласа ёки ундаги ҳаракатлар мамлакат қонунчилигида жиноят сифатида кўрилмаса, шахсни ҳибсга олиш ёки бошқа чораларни қўллашдан воз кечиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дуровга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисми (террорчилик фаолиятига кўмаклашиш) бўйича айблов эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг