Францияда 457 йил қурилган йирик ибодатхона ёняпти (видео)
Олам
−
18 Июль 2020
13297Франция ғарбидаги Нант шаҳрида авлиё Пётр ва Павел кафедрал соборида ёнғин юз берди. Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб борган. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин соат 7:30 атрофида бошланган. Ёнғин сабаблари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Атлантик Луара ўт ўчириш департаменти Twitter`даги саҳифасида айни вақтда ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф қилаётганини маълум қилди. Одамлардан ҳодиса жойига яқинлашмаслик сўраляпти.
“France Bleu” радиостанцияси собордаги ёнғинни 60 нафар ўт ўчирувчи ва олтита махсус машина ишлаётганини ҳақида хабар берди. Атроф қуршаб олинган.
Авлиё Пётр ва Павел кафедрал собори қурилиши XV асрда бошланган ва 457 йил давомида қурилган. Франциядаги энг йирик готика услубида қурилган черковлардан бири. Баландлиги бўйича Париждаги Биби Марям ёки бошқа номи Нотр-Дам де Пари ибодатхонасидан 6 метрга пастроқ.
Эслатиб ўтамиз, Франция рамзи Нотр-Дам де Пари ибодатхонаси 2019 йилнинг 15 апрель куни ёниб кетганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь