Фойдаланилган сувни солиққа тортишнинг бозор механизмлари ишлаб чиқилади

Жамият

image

Ўзбекистонда ресурс солиқларини ҳисоблаш механизми илғор ҳалқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.

Лойиҳада:

•  қишлоқ хўжалик ерларининг тоифаси ва балл-бонитетидан келиб чиққан ҳолда, ернинг норматив қийматини аниқлаш тартиби;

•  фойдаланилган сув ресурсларини солиққа тортишнинг бозор механизмларини ишлаб чиқиш;

•  фойдаланилган сув хажмлари ҳисобини юритиш, бунда соҳага замонавий АКТ жорий қилиш;

•  сув ресурсларидан ўлчагич асбоблари ўрнатилмаган ҳолда фойдаланилганида сув истеъмоли ҳажмини аниқлашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, вазирлик ва идоралар.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг