Фойдаланилган сувни солиққа тортишнинг бозор механизмлари ишлаб чиқилади
Local
−
13 February 2020 3889 1 minute
Ўзбекистонда ресурс солиқларини ҳисоблаш механизми илғор ҳалқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.
Лойиҳада:
• қишлоқ хўжалик ерларининг тоифаси ва балл-бонитетидан келиб чиққан ҳолда, ернинг норматив қийматини аниқлаш тартиби;
• фойдаланилган сув ресурсларини солиққа тортишнинг бозор механизмларини ишлаб чиқиш;
• фойдаланилган сув хажмлари ҳисобини юритиш, бунда соҳага замонавий АКТ жорий қилиш;
• сув ресурсларидан ўлчагич асбоблари ўрнатилмаган ҳолда фойдаланилганида сув истеъмоли ҳажмини аниқлашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, вазирлик ва идоралар.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October