Фоторепортаж: Хорватияда 6,2 балли зилзила содир бўлди

Олам

image

Хорватияда 6,2 балли зилзила содир бўлди. Оқибатда камида етти киши ҳалок бўлган. Вайроналар остидан тирик қолганларни қидириш давом этмоқда. Зилзиланинг эпицентри мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Петринья шаҳри ҳудудида бўлган. Зилзила оқибатида Сисак шаҳрида бир муддат сув ва электр қуввати бутунлай узилиб қолган. АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, бу Хорватияда замонавий зилзилаларни ўлчаш усуллари пайдо бўлганидан бери содир бўлган энг кучли зилзила ҳисобланади.

Фото:Antonio Bronic / Reuters

Петринья зилзиласидан кейин одамлар вайроналарни тозалашмоқда.

Фото:Antonio Bronic / Reuters

Зилзила оқибатида вайрон бўлган бино олдида аскарлар ва қутқарувчилар.

Фото:Antonio Bronic / Reuters

Фото:Antonio Bronic / Reuters

Фото:Antonio Bronic / Reuters

Ҳарбий хизматчилар замбилда ётган беморни Загребга эвакуация қилиш учун вертолётга юклашмоқда.

Фото:Antonio Bronic / Reuters

Петриньядаги зилзиладан кейин бемор вертолётда Загребга эвакуация қилиш учун тез ёрдам машинасидан олиб чиқилмоқда.

Фото:Antonio Bronic / Reuters

Уйсизлар зилзиладан кейин ҳарбий базада ухламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 15:28 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилган эди. Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази зилзила кучини Фарғона вилоятида 6 баллни ташкил этгани ҳақида хабар берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Зилзила Хорватия

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг