Фотофакт: Тошкент аэропортида “террорчилар” қўлга олинди
Жамият
−
30 Март 2019
23438Тошкент шарқий аэропортида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан самолётда гаровга олинганларни озод қилиш, қуролланган террорчиларни зарарсизлантириш бўйича аксилтеррор операцияси, шунингдек, гаровдаги фуқароларни озод қилишга қаратилган амалий тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Машғулотда ҳарбий хизматчилар фуқароларни озод қилиш мақсадида террорчилар ўрнашиб олган самолётга турли жанговор усулларда қўққисдан зарба бериш ва уларни яксон қилиш ҳаракатларини амалга оширган.
Ўқув машғулоти давомида бўлинмаларнинг ҳудудга жойлашиши, кузатув пунктини жиҳозлаш, разведка ишларини ўтказиш, террорчилар билан музокара олиб бориш, янги усул ва услублардан фойдаланган ҳолда жанговар жуфтлик тартибида тактик манёврларни амалга ошириш, ҳамкорликдаги кучлар билан биргаликда қўйилган вазифани бажариш бўйича машқлар кўрсатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь