Логистика рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Жамият
−
28 Январь 2020
5403Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни транспорт тизимини самарали ташкил этиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Халқаро экспертларнинг хулосасига кўра, Ўзбекистон транзит салоҳиятини ҳозирги 7 миллион тоннадан 16 миллион тоннага, 2030 йилда эса минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш эвазига 23 миллион тоннага етказиш имконияти мавжуд.
Жаҳон банкининг логистика рейтингида Ўзбекистон 163 та давлат орасида 99-ўринда бўлиб, халқаро ташувларни амалга оширишнинг соддалиги бўйича 120-ўринда қайд этилган.
Оптимал тариф сиёсати мавжуд бўлмагани сабабли транзит юк оқимини жалб этиш ва маҳаллий товарларни ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш имконияти чекланмоқда.
Йиғилишда транзит сиёсатини бутунлай қайта кўриб чиқиш Транспорт вазирлигининг энг муҳим вазифаларидан бири экани таъкидланди. Темир йўл тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳага хусусий капитални кенг жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
LiveБарчаси