Флоридада қулаган бино остидан 18 кишининг жасади топилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, 24 июнь куни Флорида штатининг Сарфсайд шаҳрида 12 қаватли турар-жой биноси қулаб тушган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, бино қолдиқлари тагидан яна 18 кишининг жасади топилган.

Ушбу турар жой биноси бир ҳафта олдин қулаган бўлсада, вайроналар остидаги 147 кишининг тақдири ҳалигача номаълум.

Шаҳар ҳокими Даниелла Левин Каванинг таъкидлашича, кечаси топилган ушбу жасадларнинг иккитаси болаларга тегишли.

Шунингдек, қутқарув хизмати ходимлари қидирувни давом эттиришда оғир техникани ҳам жалб қилишини ва тўхтамасдан ўз ишини давом эттиришини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, AҚШ Президенти Жо Байден ушбу вазият юзасидан фавқулодда ҳолат эълон қилган. Давлат раҳбари штатга федерал ёрдам кўрсатишни буюрган. Шунингдек, у Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлигига зарур фавқулодда чораларни амалга оширишда ёрдам беришга ҳамда фавқулодда вазият оқибатларини юмшатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ҳамда ресурсларни ўз хоҳишига кўра сафарбар этишга ваколат берган.

Aввалроқ, Канадада уч кундан бери жазирама иссиқ бўлаётгани ва ғайритабиий иссиқ туфайли 200 дан ортиқ одам вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг