Флик фаолиятидаги энг йирик мағлубиятга учради
Спорт
−
13:57 1039 1 дақиқа
Кеча, 12 февраль куни “Атлетико Мадрид” Испания кубоги ярим финалининг биринчи учрашувида “Барселона” устидан йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.
Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган баҳс 4:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. Учрашувда дастлаб 6-дақиқада Эрик Гарсия ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, 14-дақиқада Антуан Гризманн, 33-дақиқада Адемола Лукманнинг голлари ҳисобни йириклаштирди. Биринчи бўлим якунида, 45+2-дақиқада Хулиан Альварес жамоасининг 4-голига муаллифлик қилди.
Маълумот учун, “Барселона” 2020 йил 14 август куни Чемпионлар лигаси доирасида “Бавария”га қарши ўйинда (2:8) мағлуб бўлганидан бери илк бор биринчи бўлимнинг ўзида тўртта гол ўтказиб юборди. Ушбу муваффақиятсизлик Ханси Филк учун мураббийлик фаолиятидаги энг йирик ҳисобдаги мағлубият бўлди. Шу тариқа, “Атлетико Мадрид” Испания кубоги ярим финалининг биринчи учрашувидан сўнг финалга чиқиш учун асосий фаворитга айланди.
Жамоалар ўртасидаги Испания кубоги ярим финалининг жавоб учрашуви жорий йилнинг 3 март куни бўлиб ўтади. Каталонияликлар мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.
Live
Барчаси