ФҚБ раҳбари ими-жимида Исроилга борди
Олам
−
15 Февраль
5095АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) директори Кристофер Рэй Исроилга кутилмаган ташриф билан келди. Бу ҳақда ФҚБ матбуот хизмати хабар берди.
“Рэй исроиллик ҳамкасблари билан суҳбатда ФҚБ Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди ҳамда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб, буни узоқ йиллик, яқин ва мустаҳкам шериклик, деб атади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳисоботда ФҚБнинг ўз иттифоқчилари хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қатъияти қайд этилган.
“ФҚБ ўз фуқароларини террорчилик таҳдидлари ва фаолиятидан ҳимоя қилиш бўйича Исроилнинг ёрдам сўровларига жавоб берди ва жавоб беришда давом этади”, дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Рэй Исроилдаги ФҚБ расмийлари билан учрашиб, уларга минтақадаги фидойиликлари ва хизматлари учун миннатдорлик билдирган.
LiveБарчаси