Фирминьонинг отаси вафот этди 

Спорт

image

“Ливерпуль” клубининг собиқ ҳужумчиси Роберто Фирминьонинг отаси Дубайдаги оилавий байрам вақтида юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда UOL хабар берди.

Манбага кўра, 18 ноябрь куни 62 ёшли Хосе Роберто Кордейрунинг юраги тўсатдан хуруж қилган. 

Ҳозирда Фирминьолар оиласи марҳумнинг жасадини Кордейру туғилиб-ўсган Масейиога қайтариш учун Бразилиянинг БААдаги элчихонаси билан боғланишга ҳаракат қилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирда Роберто Фирминьо Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клубида тўп тепмоқда. Жорий мавсумда бразилиялик футболчи “Ал-Аҳли”нинг 14 та учрашувида қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Саудия Арабистони клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Фирминьо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг