Финляндия. Ўзбекистонлик боксчилар иккита медалга эга чиқишди
Спорт
−
08 Март 2020 7833 1 дақиқа
Финляндия пойтахти Хельсинки шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида халқаро турнир ниҳоясига етди.
Аввал, мусобақага уч нафар боксчи билан борган Ўзбекистон терма жамоасининг икки аъзоси финалгача етиб борган эди.
Бугун мусобақа финали доирасида -57 кг вазнли ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков қозоғистонлик жаҳон чемпиони Қайрат Ералиевни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. -63 кг вазнли Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса қошидан олган жароҳат сабаб, финалда иштирок эта олмади ва кумуш медаль билан кифояланди.
Эслатиб ўтамиз, Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича лицензион турнир давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар боксчиси Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь