Финляндия россияликларга виза беришни кескин қисқартиради

Олам

image
0:00
0:00
download

Финляндия россияликларга бериладиган сайёҳлик визалари сонини қисқартиради, мамлакатга оилавий сабабларга кўра, ўқиш ёки иш билан боғлиқ ҳолда ташриф буюришни истаган фуқароларга устуворлик берилади. Бу ҳақда Yle эфирида Финляндия Ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто маълум қилди.

Унга кўра, расмийлар Россия фуқароларидан Финляндия визасига қабул қилинган аризалар сонини амалдаги ҳажмнинг бешдан бир ёки ўндан бир қисмигача чекламоқчи. Янги тартиб кучга кирса, Финляндия кунига 1000 га яқин аризаларни қабул қилади ва 100-200 та ариза қаноатлантирилади.

“Европа Иттифоқи даражасида қарорлар жорий йилнинг кузида қабул қилиниши кутилмоқда, лекин Финляндия ўз чораларини кўриши мумкин”, дейди Ташқи ишлар вазири.

Финляндия расмийларига кўра, руслар Хельсинки аэропортидан Европанинг бошқа давлатига учиш учун мамлакатдан “транзит пункти” сифатида фойдалана бошлаган.

“Йил бошидан бери Россия фуқаролари Финляндияда Шенген визаси учун деярли 60 минг ариза топширган, бу ўтган йилга нисбатан кўп”, деб хабар қилди Финляндиянинг Москвадаги элчихонаси маданият бўйича маслаҳатчиси Юсси Палмен.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарбни барча руслар учун чегараларни бутунлай ёпишга чақирган эди. 

Бунинг ортидан жорий йилнинг 11 август куни, Эстония ҳукумати Шенген визасига эга бўлган Россия Федерацияси фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлаган эди.

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг