Финляндия Россия билан чегарани яна ёпди

Олам

image

Финляндия Россияни одатда РФ хавфсизлик хизмати томонидан қаттиқ қўриқланадиган чегара ҳудудига мигрантларни олиб киришда айблади. Буни Финляндиянинг “HS“ нашри ўз манбаларига таяниб, хабар қилди.

Финляндия ҳужжатсиз муҳожирларнинг катта оқими туфайли Россия билан барча ўтиш жойларини яна ёпаётганини эълон қилди. Пайшанба куни парламентда Ички ишлар вазири Мари Рантанен “бу ҳодиса яна такрорланди ва биз бутун чегарани ёпамиз”, деган.

Хельсинки Кремлни муҳожирлардан Финляндияни беқарорлаштиришга қаратилган “гибрид уруш” учун фойдаланишда айблади.

Маълумот учун, Финляндия-Россия чегараси 1340 километрдан кўпроққа чўзилган ва Европа Иттифоқининг Россия билан қуруқликдаги энг узун чегараси ҳисобланади.

Мамлакат президенти Саули Ниинистёнинг таъкидлашича, Россия расмийлари республиканинг НАТОга аъзо бўлиш ва АҚШ билан мудофаа соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш қарорига жавобан чегарада инқироз яратишга ҳаракат қилмоқда. Ўз навбатида, Кремль Финляндия нотўғри йўл ва “русофобия” ни танлаганини айтди.

Пунктларнинг ёпилиши Хельсинки жануби-шарқидаги иккита ўтиш пунктининг қайта очилиши фонида содир бўлган.

Биргина ноябрь ойида 900 дан ортиқ муҳожир Финляндия чегара постларига тегишли визасиз ва тегишли ҳужжатларсиз келган. Расмийларнинг айтишича, уларнинг катта қисми Сурия, Сомали ва яманликлардир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Финляндия Россия билан чегарасидаги иккита назорат пунктини очганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Финляндия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг