Финалиссиманинг барча чипталари икки соатда сотиб бўлинди

Спорт

image

2024 йилги Европа чемпиони Испания ҳамда 2024 йилги Америка Кубоги ғолиби Аргентина ўртасидаги Финалиссима учрашуви учун чиқарилган барча чипталар икки соат ичида сотиб бўлинди. Бу ҳақда “beIN SPORTS” нашри хабар берди.

Учрашув жорий йилнинг 27 март куни Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин учун ажратилган барча 88 966 та чипта бир неча соат ичида сотилиб кетгани мазкур баҳсга бўлган улкан қизиқишни кўрсатмоқда. Айниқса, Лионель Месси ва Ламин Ямаль ўртасидаги қарама-қаршилик мухлислар эътиборини тортмоқда.

Финал ўйини аргентиналиклар 2022-йилги Жаҳон чемпионати финалида Францияни мағлуб этган “Лусаил” стадионида ташкил этилади. 

Маълумотларга кўра, чипта нархлари 185 доллардан, VIP-пакетлар эса 1020 доллардан бошланган.

Маълумот учун, Аргентина амалдаги Финалиссима ғолиби ҳисобланади. 2022 йилда Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтган уч Лионель Скалони шогирдлари Италияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина Испания Финалиссима

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг