Фин кўрфазида 49 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилди
Олам
−
23 Сентябрь 2019
4826Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Фин кўрфази соҳилидан 49 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консухонаси маълум қилди.
Ҳозирда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўзбекистонлик аёл Г.О.нинг ўлим сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишларини олиб боряпти.
ОАВ маълумотларига кўра, Г.О. жорий йилнинг 6 сентябрь куни Петродворцов тумани бўйича қидирувга берилган. Аёл жорий йилнинг март ойида ишлаш учун Санкт-Петербургга борган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олиб, Ленинград вилояти тергов органлари билан алоқа ўрнатган. Шунингдек, ўзбекистонликнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.
LiveБарчаси